Сенат: 23:00 дан кейин оилавий тўй-ҳашамларни давом эттириш тақиқланади!

Сенат: 23:00 дан кейин оилавий тўй-ҳашамларни давом эттириш тақиқланади!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Ушбу қарор билан низом лойиҳаси ҳам тасдиқланиб, у 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши кўзда тутилган.

Унга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун - эрталабки соат 06:00 дан кечки соат 23:00 гача ўтказилиши керак. Дафн этиш маросими бундан мустасно.

Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиқиб, ош бериш маросими вақти Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари томонидан белгиланади.

Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ўтказиладиган ош бериш маросимларида 150 нафаргача одам иштирок этиши мумкин.

Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!