Марказий банк 100 минг сўмлик пул муомалага чиқарилишини расман тасдиқлади

Марказий банк 100 минг сўмлик пул муомалага чиқарилишини расман тасдиқлади

15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъкуллади.

Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!