«Сен Ҳақнинг ғазабига учрайсан...»

«Сен Ҳақнинг ғазабига учрайсан...»

"Ҳолингга вой бўлсин! Ўзинг сабрсиз бўла туриб, бошқаларни сабрга қандай чақирасан? Ўзинг неъматларга шукр қилишни тарк қилган ҳолда, бошқани қандай шукрга чорлайсан? Ўзинг норози ҳолда, қандай қилиб бошқаларни тақдирга рози бўлишга чақирасан? Ўзинг дунёга рағбат қўйган бўла туриб, бошқаларни дунё муҳаббатидан юз ўгиришга қандай буюрасан? Ўзинг, охиратдан юз ўгирган, бошқаларга суянган ҳолингда, бошқаларни охиратга юзланиш ва фақатгина Аллоҳга таваккал қилишга қандай даъват этасан???

Сен Ҳақнинг ғазабига учрайсан. Малоикалар ва солиҳ бандаларнинг нафратига дучор бўлиб улгургансан...

«Насибангни биров ея олмайди!»

Мўминнинг уч хил кўзи бор

Юқорини кўзлайсану, аммо мартабанг тушаверади...

Билиб қўйки, турган-битганинг дунё муҳаббати, турган-битганинг мунофиқликдир. Аллоҳ наздида пашшанинг қанотичалик ҳам қадринг йўқлиги шубҳасиз. Сен бу кетишда, мунофиқлар билан бирга дўзахнинг энг тубидан жой оласан!"

Абдулқодир Жийлоний қ.с.

Бу ҳикмат бизнинг юзимизга тутилган ойнадек гўё. Динни ўрганиб, ояту ҳадисларни ўқиб - ўрганяпмизу, лекин буни худди касбдек қилиб олмоқдамиз. Ҳаёт тарзимиз, оиламиз Қур‘оний кўрсатмалар ва набавий йўллардан узоқ бўлиб кетган. Ўз ҳаётимизга татбиқ қилмай туриб дин аҳкомларини бошқаларга ўргатишга устамиз. Сабр, шукр, тақдирга розилик, Аллоҳгагина таваккал қилиш ва шунга ўхшаш мавзуларда мав‘изалар қиламиз, мақола ва китоблар ёзамиз, одамларни шунга чорлаймиз. Аммо бу хислатларнинг биронтаси ўзимизда топилмайди. Қалбимизда кимларгадир нисбатан гина-кудурат ҳалигача сақланиб қолган ва имкон бўлганда шуни чиқаришга, ундан ўч олишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу ишимизга ҳам шаръий тус берамиз. Ўқиб - ўрганмасдан, ўзимизча "ҳамма мани оғзимга қараб турибдику, нимадир дейишим ёки ёзишим керак" деб, ўзимиз ишонган ва бизни қўллаб қувватлаётганларни рози қилиш учун, гўёки Аллоҳгагина таваккал қилган, Унинг йўлидаги муҳожир ёки мужоҳид сингари бир нималар деб жамиятнинг айбини очамиз ва бу билан бошқаларни маломат қиламиз. Аслида нафсимизнинг яна бир талабини адо қилаётган бўламиз. Муҳандис ёки тикувчига ўхшаймиз. Дин билан яшамаймиз. Балки, ундан керакли пайтда, ўз манфаатимиз учун фойдаланамиз. Баъзида эса, "динни фақатгина мен тўғри тушунганман, бошқа ҳамма жоҳил бўлган" деган ма‘нода йўл тутамиз. "Динга даъват" номи остида, ҳаммани ботилга, адашганга чиқариб, фақат ўзимизни ҳақ кўрсатишга, бунинг ортидан келиб чиқадиган ҳар қандай салбий оқибатларларни хурсандчилик билан кутиб оладиган даражада паст кетишга тайёрлигимизни намойиш қиламиз. Аслида биз ёлғончимиз, риёкормиз. Аллоҳдан қўрқмай илмсизларча Унинг номидан, Унинг динидан гапирамиз.

Энг аввало, инсонни ҳар тарафлама ийжобий қилиб етиштирадиган муқаддас ИСЛОМ дини бизни шундай юзаки ёки жанжалкаш ва муросасиз мусулмон бўлишимизни хохлаганмиди? Йўқ, биз ўз динимизни ўрганишда ва унга амал қилишда жуда кўп хатоларга йўл қўйяпмиз. Ўзимизни илм аҳлидан кўрсатиб ҳаммани бузяпмиз, тош каби қалбимизни соф қилиб кўрсатишга уринмоқдамиз. Аввало ўзимизни ислоҳ қилайлик, азизлар. Биздан сўрашмадими, демак, Аллоҳ бизни бир ҳисоб - китобдан қутқарди дея хурсанд бўлиб, илм ва бошқа ишларимиз билан машғул бўлайлик. Бировнинг хатосини кўриб, уни дунёга ёйиб, оддий халқнинг бошини айлантириб роҳат қиладиган мунофиқлардан бўлмайлик. Илмимиз етмаган нарсага аралашмайлик. Битта иккита олимнинг гапини ўқиб олган жоҳил олим бўлиб қолмайди.

Аллоҳ қалбларимизни ва ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!