Сен бунинг учун яратилмагансан!

Сен бунинг учун яратилмагансан!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади: “Бир куни хожамга “Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз?” дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар: “Отам Хуросон подшоҳларидан бўлиб, Балхда туғилган. Бир куни овга чиқдик. Отимни миниб, итимни етаклаб йўлга тушдим. Бир пайт қуёнмитулкими кўринди. Отимни тезлатиб кетаётсам, орқамдан “Сен бунинг учун яратилмагансан!, бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, ҳеч ким йўқ.“Аллоҳ иблисни лаънатласин”, дедим-да, отимни чоптириб кетавердим. Шу пайт янада баланд овозда “Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан!, бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, яна ҳеч ким кўринмади. “Лаънати шайтон!” дедим-да, отимни миниб кетавердим. Шунда эгарим ортидан: “Эй Иброҳим!Сен бунинг учун яратилмагансан бунга буюрилмагансан ҳам!” деган овоз эшитилди. Ана шунда бу овоз шайтондан эмаслигини билдим. Тўхтаб, “Огоҳ қилдинг, огоҳ қилдинг”, дедим. Ўшанда Аллоҳ таолодан огоҳлантирувчи келган экан. Ўзимга ўзим “Аллоҳ мени сақлаган ушбу кундан кейин сира осийлик қилмайман, дедим”.

Manba: islom. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!