Селдан фақат қочиб қутулиш мумкин – ФВВ

Селдан фақат қочиб қутулиш мумкин  – ФВВ

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи Мавлон Юнусов сув тошқинлари, сел оқимлари ҳамда кўчки ҳодисалари билан боғлиқ мавсум ҳали давом этаётганини эслатиб, улардан ҳимояланиш юзасидан қуйидаги тавсияларни кўрсатиб ўтди.

Сел – тоғ водийлари, сойлар ва жарликлардан оқиб келадиган, катта вайронагарчилик кучига эга бўлган қисқа муддатли лойқа ва лойқатош аралаш кучли сув оқимидир. Шунингдек, сел оқимлари қорларнинг жадал эриши, кучли жала ёғиши натижасида кичик дарё ва сойларда ҳам содир бўлиши мумкин.

Сел оқимлари 85% холатларда жала ёғиши, 4 % холатларда тоғ қорларининг эриши, 1.3 % холатларда тоғ сув хавзалари, сув омборлари, музлаган сув хавзаларининг ўпирилиши натижасида юзага келиши мукин.

Катта хажмга эга ва юқори тезликдаги сел оқими катта толофатлар етказиши мумкин.

Сел хавфи мавжуд ҳудуларда аҳолига қуйидагилар тавсия этилади.

1. Тошқин, сел ва кўчки хавфи мавжуд худудларда яшайдиган фуқароларимиз Узгидромет, Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати, ФВВ ва маҳаллий хокимликлар вакиллари орқали ўзи яшайдиган уйнинг сел келиш, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудда эканлиги бўйича маълумотларга эга бўлиши ҳамда уларнинг тавсияларига қатъий амал қилиши лозим.

2. Тошқин, сел ва кўчки хавфи инсонларнинг ҳаёти, соғлиги ва моддий бойликларга хавф туғдиришини доим ёдда тутиш керак.

3. Сел оқимларида ҳудудида фақат қочиб қутилиш мумкин, сел оқими жуда тез шаклланиши сабабли, турли баландликлар, тепаликлар ёки дарахтларга чиқиб сақланиш мумкин. Унинг давомийлиги 3-5 соатгача етиши мумкин.

4. Адирликлар, тоғ ён бағирларини ўзбошимчалик билан ерларни ўзлаштиришмаслик, у ерларда агротехник тадбирлар қоидаларини бузмаслик лозим.

5. Сел омборлари, сел йўллари ва кўчки хавфли ҳудуларда уй-жой ва бошқа объектларни қурилишига йўл қўймаслик керак.

6. Ҳудудларда иригация тизимлари объектлари, сел омборлари ва бошқа сув тизими объектларидан қонунга хилоф равишда сув олиш ёки бошқа мақсадларда дамбаларига зарар етказмаслик лозим.

7. Сел хавфи эълон қилинганда имкон борича мазкур ҳудудларга дам олиш ва бошқа мақсадларда харакатланмаслик.

8. Аҳоли хонадонлари ва уйларида мавжуд сув ўтказгичларни доимо тозалаб, шай ҳолатда сақланишига эътибор қаратиш.

9. Сел оқимлари йўлида ўзбошимчалик билан дарахтзорлар ташкил этмаслик.

10. Сел хавф мавжуд худудларда болалар ва қарияларни қаровсиз қолдирмаслик мақсадга мувофиқдир.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идорларлар, маҳаллий хокимликлар билан ҳамкорликда аҳоли ва ҳудудларини тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларидан муҳофаза қилиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширмоқда. Жумладан,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Узгидромет” хизмати маркази, Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги

ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимларидан иборат Республика идоралараро штаби ва унинг ҳудудий штаблари кучайтирилган тартибда фаолият олиб бормоқда.

Гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат 152 та назорат-кузатув постлари негизида қўшимча штаблар ўз ишларини давом эттирмоқда.

Уларнинг таркибидаги ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан 300 нафар, Ички ишлар бошқармаларидан 113 нафар, шунингдек Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати, Гидрометеорология хизмати марказининг мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларининг туну-кун навбатчилиги олиб борилмоқда.

Шунингдек, хавфли участкани кузатиш ва юзага келган турли фавқулодда вазиятларни зудликда бартараф этиш мақсадида, штабларга бириктирилган “дозор хизматини” олиб борувчи 87 та ёнғин-қутқарув махсус техникалари юқори тайёргарликда хизматни олиб бормоқда.

Гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларда ташкил этилган штаблар томонидан хавфли худудлардан вақтинчалик кўчирилган аҳолининг доимий яшаш жойларига қайтиб келишининг олдини олиш, ушбу ҳудудларда транспорт қатновинини тақиқлаш бўйича назорат олиб борилмоқда.

фавқулодда вазиятларни тезкор бартараф этиш учун 65 та ёнғин-қутқарув отрядлари ҳамда туманлар йиғма механизациялашган отрядлари куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан хавфли участлардаги 46 та аҳоли хўжаликларини доимий хавфсиз худудларга кўчириш бўйича фуқароларга ер ажратиш, молиявий масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ва талофатсиз ўтказиб юборишни таъминлаш мақсадида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудлардаги дарё каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича кун давомида 2 та (мавсум бошидан 133 та) амалий тадбирлар ўтказилди.

Олиб борилган ушбу тадбирлар давомида 55 708 м3 тупроқ, 54 456 м3 қум-шағал, 5 622 м3 бетон ишлари бажарилиб, 76,0 км. масофадаги магистрал канал, дарё ва сойлар ўзанлари тозаланди.

Бундан ташқари, аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, маҳаллаларда 2 931 нафар фуқаролар билан 88 маротаба учрашув ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли ҳамюртлар, тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ходисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!