“Сеҳрли таёқча” акс этган видеоролик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

“Сеҳрли таёқча” акс этган видеоролик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

Физика қонунларига зид равишда сув оқимидан юқорига интилаётган ёғоч таёқча видеоролиги ижтимоий тармоқ фойдалаунвчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди "Даракчи" нашри.

Ажойиб фокус акс этган видео бир неча соатда машҳур бўлиб, 50 мингта лайкка эга бўлди. Мазкур ролик оддийгина қилиб, “Сувдаги таёқча” деб номланган.

Шуниси қизиққи, видео муаллифи идишга сув қуйишни бошласа, таёқча оқим орқали тепага қараб кўтарилади.

“Одамлар илгари бекорга сеҳр-жодуга ишонмаган” деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Маълум бўлишича, бундай фокусни уй шароитида ҳамма ҳам амалга ошириши мумкин. Мўъжиза сири оддий ­– таёқчага ип ўралгани учун ҳам у юқорига қараб кўтарилар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!