Себзор чорраҳасида "Nexia" ёниб кетди

Себзор чорраҳасида "Nexia" ёниб кетди

⚡️Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Нурафшон-Себзор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!