Сайёранинг энг гўзал аёли маълум қилинди (фото)

Сайёранинг энг гўзал аёли маълум қилинди (фото)

Американинг машҳур People журнали Женнифер Гарнерни сайёрадаги энг гўзал аёл деб атади.

Журнал бу галги сонининг муқовасига актрисанинг фотосуратини жойлаштирди. Ваҳоланки, актриса The Beautiful Issue томонидан тузиладиган гўзал қизлар ва хушбичим йигитлар номи элъон қилинадиган йиллик рўйхатнинг биринчи поғонасини забт этган эди.

Журнал ўз муқовасига актрисанинг сурати жойларкан, у ёнига Такрорланмас актриса, фаол ва уч фарзанднинг онаси ҳар куни дунёмизнинг яхшиланишига ҳисса қўшмоқда, - деб қўшиб қўйди машҳур ҳақида.

Илгари Сайёранинг энг гўзал аёли мақоми журнал томонидан Женнифер Лопез, Гвинет Пэлтроу, Бейонсе ва Женнифер Энистон каби машҳурларга берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!