Сайёрамиздаги ғалати касблар

Сайёрамиздаги ғалати касблар

Сайёрамиздаги ғалати касблар ҳақида эшитганмисиз? Қайси биридан бошлаймиз? Кўриниб турибдики улар жуда ҳам кўп экан…

* Ҳар бир иш кунини сигирларни педикюр қиладиган касб эгасидан бошлайлик.

* Ҳар куни пингвинларни айлантириш (тўнтариб қўйиш) билан шуғулланадиган иш сизга ёқадими? Гап шундаки, пингвинлар улар устидан учиб ўтаётган вертолетга қарашган вақтда уларнинг бўйни калта бўлгани учун йиқилиб кетиб, ўзи мустақил тура олмас экан. Шунинг учун ҳам пингвинлар йиқилиб тушганида уларни тўнтариб қўювчилар уларга ёрдамга келишади.

* Сизнинг ишингиз ўзингизга ёқмайдими? Унда ажинларни силлиқловчилик касби маъқул бўладими? Аммо бу юзларни силлиқловчи эмас, балки сотувга қўйилган пойафзалларни мижозлар кийиб кўриб уни олмагандан кейин ана шу оёқ кийимларни силлиқловчи, текисловчи касбидир. Сара қимматбаҳо нарсалар сотиладиган дўконларда албатта ана шу касбдаги бўш ўринда ишловчи инсонлар ҳам бор экан.

* Юқори даражадаги қандолат маҳсулотлари билан мижозларга хизмат кўрсатадиган ресторанларда тухум ҳидловчи деган шундай бир қизиқ касб ҳам борлигига ишонасизми? Ширин маҳсулотни тайёрлаётган вақтда палағда тухумни тушиш ёки тушмаслиги фақатгина унга боғлиқ бўлар экан. Рестораннинг обрўси шу касб эгасига боғлиқ бўлиб қолишига қандай қарайсиз?

* Хўш, агар сиз ўзингизнинг ишингиздан чарчаган бўлсангиз ўйлаб кўринг, эҳтимол, уни янада қизиқарлироқ бирор бошқа касб билан алмаштиришингиз керакмикан? Танлов ўз қўлингизда…


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!