Сайёрамиздаги энг совуқ жой топилди. Унга 17 йил вақт кетди

Сайёрамиздаги энг совуқ жой топилди. Унга 17 йил вақт кетди

The Epoch Times нашрининг хабар беришича, энг совуқ жой Антарктидадаги Қиролича Мод ерининг шарқий қисмида жойлашган муз қалқонининг чўққисидаги Аргус ва Фужи гумбазларини боғловчи муз тизмасида жойлашган

У ерда олимлар чуқурлиги 2 метрдан 4 метргача келувчи ботиқликларни аниқлашган. Бу ботиқликларда минус 92-94 даражагача совуқ ҳаво тўпланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бундай ҳароратда эҳтиётсизлик қилиб нафас олинса, совуқ уриш жароҳатларини олиш мумкин.

Экологлар Ердаги энг совуқ жойни 2003 йилдан бери Аква ва Landsat 8 сунъий йўлдошлари ёрдамида қидириб келишган. 

Бунгача Ерда қайд қилинган энг совуқ ҳарорат минус 89,2 даража ҳисобланган. Бундай экстремал ҳарорат 1983 йилда Антарктикадаги Восток станциясида қайд қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!