Сайёҳлардан CОVID-19 га қарши эмланишни талаб қилмаслик керак — ЖССТ

Сайёҳлардан CОVID-19 га қарши эмланишни талаб қилмаслик керак — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) саёҳатлар учун COVID-19 вакцинациясини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмасликни тавсия қилди, дейилади ЖССТ веб-сайтида.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилиши якунлари бўйича ЖССТ коронавирусга қарши эмлаш талаби бирон бир давлатга киришнинг ягона шарти бўла олмайди, деб ҳисоблади. Шунинг учун ташкилот саёҳатчилардан эмланганликларини исботлашни талаб қилишни тавсия этмайди.

Ташкилот экспертлари бу қарорни бир қатор мамлакатлар учун вакциналар мавжудлиги ҳали ҳам паст даражада эканлиги билан асослади. ЖССТ маълумотларига кўра, юқори даромадли мамлакатларда ҳар 100 кишига 133 дозада CОVID-19 вакцинаси киритилган бўлса, кам даромадли мамлакатларда бу 100 кишига атиги 4 дозани ташкил қилади.

ЖССТ баёнотида айтилишича, давлатлар сайёҳларга муносабатда хавфга асосланган ёндашувни қўллашлари керак - керак бўлганда рейсларни бекор қилиш ёки камайтириш, керак бўлганда ПЗР тестини талаб қилиш ёки карантин қилиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!