Сайёҳлар Ўзбекистонда кўпроқ пул сарфлайдиган бўлишди

Сайёҳлар Ўзбекистонда кўпроқ пул сарфлайдиган бўлишди

Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган туризм бўйича видеоселектор йиғилишида айтилди.

🔸Меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди. Бу 2019 йилда ўртача 3 кун ва 195 $ эди.

🔸Йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 млн $ бўлди. 2019 йил давомида 951 млн $ бўлган.

🔸Хорижий туристлар 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 млн нафарни ташкил этди.

🔸Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 млн нафарга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!