"Сайёҳлар деразадан сакрашган": Aнталиядаги автобус фожиасида 4-россиялик ҳам вафот этди

"Сайёҳлар деразадан сакрашган": Aнталиядаги автобус фожиасида 4-россиялик ҳам вафот этди

Аввалроқ Туркиянинг Aнталия вилоятида россиялик туристлар автобуси ҳалокатга учрагани ҳақида ёзгандик.

Қўшимча маълумотларга кўра, 4-россиялик фуқаро ҳам вафот этган. Бу ҳақда "Интоурист" компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, автобусда 22 нафар россиялик сайёҳ бўлган, улардан иккитаси болалар. 16 киши жароҳат олди, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.

Aвтобус Конакли қишлоғидан Aнталия аэропортига йўл олганди. Йўловчилар Самара вилоятидан бўлган ва уйларига учишга мажбур бўлишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина қарама-қарши йўлга чиқиб кетган, шундан сўнг у бетон тўсиққа урилиб ағдарилган.

Turizm Ajansı нашрининг ёзишича, воқеа содир бўлганидан кейин сайёҳлар ваҳима ичида ойнани синдира бошлашган ва салондан йўлакка сакрашган. Эшикдан чиқишнинг иложи бўлмаган. Шок ҳолатида бўлган сайёҳларни аэропортга олиб борадиган бошқа автобусга ўтказишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!