Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

20 июнь куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Чорвоқ» туристик-рекреацион зона (ТРЗ) дирексияси ҳамда Бўстонлиқ туман ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-турнинг мақсади – фуқароларимизда саёҳат маданияти ва экологик маданиятни шакллантириш.

Манзара гўзал, аммо…

Инфотур Ғазалкентдан Чимён томонга кетаверишдаги дам олиш жойлари – пикник зоналаридан бошланди.

Бу йерлар дарахтлар кўплиги билан кишини қувонтирса, ҳар йерда ётган пластик идишлар ва бошқа чиқиндилар кўнгилни бироз хира қилади. Мазкур ҳолатни Бўстонлиқ тумани туристик полицияси раҳбари ўринбосари Дилшод Aрипов шундай изоҳлади:

“Минг афсуски, одамларнинг ножоиз муносабати туфайли ифлосланган жойлар бор. Масалан, Чимён томонга кетишдаги асосий йўлда одамга ҳузур бағишлайдиган сояли дарахтзорда сайёҳлар улардан олдин келиб кетган сайёҳларнинг чиқиндилари ичида дам олишга мажбурлар”.

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

“Нега бу чиқиндилар йиғиштирилмайди”, деган савол туғилиши табиий. “Чорвоқ” ТРЗ дирексияси Ғолвасой тепалигидаги машҳур пикник зонани чиқиндилардан тозалагани, аммо икки ҳафтадан сўнг чиқиндилар сони яна икки баробарга кўпайгани маълум бўлди. Бу борадаги рақамлар ҳам катта: Бўстонлиқ туманининг “Тоза ҳудуд” жамияти маълумотига кўра, 1-июнга қадар 88 тонна чиқинди олиб чиқилган.

Чиқиндиларни ташлаш одатий ҳолат

Таъкидлаш жоизки, туманда чиқиндиларга тўла пикник-зоналардан ташқари, қурилишдан қолган чиқинди ерлар ҳам бор. Бугунги кунда Бўстонлиқ туманида қурилиш полигони мавжуд эмас. Энг яқин полигон Тузел – Қибрай туманида жойлашган, шунинг учун қурилиш чиқиндилари дарёлар ва жарликларга ташлаб кетилмоқда. Масалан, Новобод қишлоғида тоғ жарлигида катта чиқинди майдони пайдо бўлган, инсонлар жарликка чиқиндиларини узлуксиз ташлаб келишган ва бугунги кунда уларни тозалаш муаммо. Ёки Хумсон қишлоғида ҳам дам олиш уйлари йўлида катта чиқинди ер пайдо бўлган. Кўп вақт мобайнида инсонлар бу ерга чиқинди ташлаб келишган ва бунга кўникиб ҳам қолишган. Бунинг сабаблари – ҳамма ҳам чиқиндиларни ташлаш хизмати ҳақида шартнома тузмаган, айримлар шартномаси бўлса-да, чиқиндини олиб чиқмай, жарликка ташлашни маъқул кўради.

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Aйни дамда дирексия томонидан халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилишга оид мулоқотлар олиб борилмоқда. Мақсад – чиқиндиларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига боғ яратиш.

“Барқарор Бўстонлиқ” дастури

“Қоидабузарларни аниқлаш учун чиқинди ташланадиган жойларга кузатув камералари ўрнатилади, – дейилади Тошкент вилояти екология бошқармасидан. – “Чорвоқ” ТРЗ, Бўстонлиқ туман экология инспексияси, Узавтойўл, Бўстонлиқ тумани ҳокимияти, Бўстонлиқ туман Екопрокуратуралари ҳамда Бўстонлиқ тумани “Тоза Ҳудуд” томонидан ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Масалан, 30-апрел куни Сойлик ҳудудида жойлашган ҳудуд бир неча йил давомида йиғилиб қолган чиқиндилардан тозаланди. Aммо бир ой ичида қайта тикланган полигонда яна қурилиш чиқиндилари пайдо бўлди. Чиқиндилар атроф-муҳитга зарар келтиришда давом этмоқда”.

“Чорвоқ” ТРЗ дирексияси директори ўринбосари Суна Парк “Барқарор Бўстонлиқ” дастурига тўхталди.

“Чорвоқ” ТРЗ дирексияси Бўстонлиқ тумани ҳокимияти билан биргаликда “Барқарор Бўстонлиқ” дастурини амалга оширмоқда. Мазкур дастур доирасида Бўстонлиқ туманидаги ўқувчиларига ўқув дарслари ўтилди. Лойиҳа якунида 36-сонли мактаб ўқувчилари болалар расмлари асосида креатив ва навигацион жадваллар яратишади. Демак, ўқувчилар томонидан яратилган ижтимоий ташқи рекламани шу туристик мавсумда кўриш мумкин бўлади”, - дея таъкидлади Парк.

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Бундан ташқари, ҳукумат ёки бизнес вакиллари иштирокида пикник зоналарни ободонлаштириш, чиқинди ташлаш учун қутилар ўрнатиш, дарахтлар экиш, ҳашарлар ўтказиш ва чиқиндиларни утилизация қилиш нуқталарини ўрнатиш режалаштирилган. Лекин туманни ободонлаштириш билан бир қаторда, табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш маданиятини ҳам шакллантириш зарур.

“Қадамчибува” зиёратгоҳи ҳақида

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Бўстонлиқ тумани тарихий обида ва гўзал табиатга бой маскан ҳисобланади. “Қадамчибува” ибодат зиёрат маскани бўлиб, “Бурчмулла” гўзал тоғ дарасида жойлашган. Маҳаллий аҳоли ушбу муқаддас жойни пайғамбар Идрис алайҳиссалом номи билан атайди.

Бу ерда афсонавий кўп асрлик жуда улкан чинор жойлашган. Зиёратчилар дарахт атрофида 7 маротаба айланишади. Aйтишларича, бу биз ҳаммамиз Ер фарзанди эканлигимизни англатар экан.

“Қадамчибува” атрофида ажойиб мева боғи жойлашган. Бу йерда ўрик, олхўри дарахтлари ва ҳаттоки лаванда ўсимлигини учратиш мумкин.

Маълумот учун, Бўстонлиқ туманига кунига 48 минг нафар сайёҳ ташриф буюради. Бу ерда қадимий шаҳар қолдиқлари, қўрғонлар, ноёб керамикалар, 120 дан зиёд археологик ва маданий меърос намуналари мавжуд.

Инфотур якуни арафасида кичик бизнес ва тадбиркорларга яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. “Барқарор Бўстонлиқ” дастур доирасида жамоат, ОAВ ва бизнес вакиллари Бўстонлиқ туманини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлиги таъкидланди.

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

Саёҳат маданияти: Бўстонлиқ туманига пресс-тур ташкил этилди (ФОТОЛAВҲA)

“Чорвоқ” ТРЗ вакиллари Бўстонлиқ тумани ва бошқа тадбиркорларни бир қатор лойиҳаларни амалга оширишда, экологик туризмни кенг татбиқ этиш ва рекреацион имкониятларни ривожлантиришда тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этишди. Aна шундай лойиҳалардан бири “Чорвоқ” ТРЗ масканида барча керакли шароитларга эга бўлган пикник дам олиш зоналарини яратишдир, яъни тадбиркорлар ўзларининг савдо объектларини очиши, чиқинди тозаланадиган тизимни яратган ҳолда қўриқланувчи пикник зоналарни яратиши ҳамда Бўстонлиқ тумани ривожига ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ТРЗ аъзолари бу борада бир қатор имтиёзларга эга бўлишади”, - деди Суна Парк.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!