Сайлов тугади! Раҳмон Тожикистонни бошқаришда давом этади

Сайлов тугади! Раҳмон Тожикистонни бошқаришда давом этади

Тожикистонда президент сайловларида амалдаги президент Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди. Унга сайловчиларнинг 90,92 фоизи овоз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сайловда сайловчиларнинг 85,39 фоизи иштирок этган.

Тожикистонда бўлиб ўтган президент сайловларининг дастлабки натижалари қуйидагича:

90,92% - Эмомали Раҳмон

3,3% - Рустам Латифзода

2,15% - Рустам Раҳматзода

1,7% - Мирож Абдуллоев

1,49% - Абдуҳалим Ғаффоров.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни, мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловлари бўлиб ўтди. Бу йил мамлакат президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилди: Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи, Халқ демократик партиясидан Эмомали Раҳмон, Аграр партиясидан Рустам Латифзода, Социалистик партиясидан Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода ва Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!