Сайлов: Эмомали Раҳмоннинг илк рақиби маълум бўлди

Сайлов: Эмомали Раҳмоннинг илк рақиби маълум бўлди

Тожикистон Аграр партиясининг (АПТ) навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Унда 2020 йил 11 октябрь куни ўтадиган сайловларда президентликка биринчи номзод номи эълон қилинди.
Қурултойда партия раиси Рустам Латифзода президентликка номзод сифатида кўрсатилган. У 1960 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Хатлон вилоятида туғилган.

Конституцияга кўра, президент 7 йил муддатга сайланади. 30 ёшга тўлган, Тожикистон фуқаролигига эга, олий маълумотли, давлат тилини биладиган ва сўнгги 10 йил давомида мамлакат ҳудудида яшаган фуқаро президентликка номзод сифатида сайловларда қатнашиши мумкин.
Бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўла олмайди. Ушбу чеклаш тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат етакчиси Эмомали Раҳмонга тааллуқли эмас. У мамлакатни 1992 йилдан буён бошқармоқда.
Президентликка янги сайловлар 6 август куни Тожикистон Республикасининг Мажлиси Олийсининг ҳар икки палаталари қўшма мажлисининг олтинчи чақириғида белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!