Саудиялик шаҳзодалар қийноққа солинганми?

Саудиялик шаҳзодалар қийноққа солинганми?

Коррупцияда гумон қилинган саудиялик шаҳзодалар Риёздаги “Ритц-Карлтон” меҳмонхонасида сақланган пайтда калтакланган ва қийноққа солинган.  

Ушбу хабар Саудия Арабистони 20-21 ноябрь кунлари видеоконференция шаклида ўтадиган G20 саммитига мезбонлик қилиши арафасида "The Guardian" нашри томонидан тарқатилди, демоқда "azon.uz".

Хабарда тўрт шаҳзода ва ўнлаб вазир қийноққа солингани ва шантажга учрагани, бу жараённи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг ишончли вакили ҳисобланган икки вазир кузатиб тургани айтилган. Шаҳзодалардан Швейцария банкларидаги ҳисобрақамларидан катта миқдорда пул ўтказиш талаб қилинган, акс ҳолда, уларга оид махфий маълумотлар, жумладан, ишқий муносабатлари ёки бизнес алоқалари ошкор этилиши таъкидланган. 

Шаҳзодалар “Ритц-Карлтон” меҳмонхонасига гўёки Муҳаммад ибн Салмон ёки подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз билан бўладиган учрашувга таклиф қилинган. Уларга уйларида подшоҳ саройининг маслаҳатчиси келишини кутиб туришлари айтилган, аммо уйга маслаҳатчи эмас, хавфсизлик хизмати ходимлари келган. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 ноябрида тўрт нафар шаҳзода, тўрт нафар амалдаги ва ўнлаб собиқ вазирлар Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги Коррупцияга қарши кураш қўмитасининг ташаббуси билан ҳибсга олинган эди. 22 январда ҳукумат агар ҳибсга олинганлар 100 миллиард доллар тўлайдиган бўлса, улардан айблов олиб ташланиши ва озодликка чиқарилишини маълум қилди. Саккиз кун кейин улар қўйиб юборилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!