Саудиялик журналист қотиллигида гумонланган шахс ЙТҲ қурбонига айланди

Саудиялик журналист қотиллигида гумонланган шахс ЙТҲ қурбонига айланди

Туркиядаги Yeni Şafak нашри хабарига кўра, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қотиллигида гумон қилинганлардан бири Ар-Риёдда йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланди.

ОАВ маълумотига кўра, Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучлари лейтенанти бўлган Мешал Саад ал Бўстоний Туркияга 2 октябрь куни яна 14 нафар саудиялик ҳарбий билан борганди. Бу гуруҳ Истанбулдаги консулхонада Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинаётганди.

Ҳозирда ал Бўстоний қаерда ва қандай ҳолда ЙТҲга учрагани ҳақида хабар йўқ.Америкадаги Washington Post газетаси учун мақолалар ёзган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Туркияда, Саудиянинг Истанбулдаги бош консулхонасига кирганидан кейин ғойиб бўлган. Журналистнинг қайлиғи сўзларига кўра, у ташқарида журналистни 5 соат кутган, кейин ичкаридагилар у аллақачон кетгани, уни кутиш шарт эмаслиги ҳақида айтишган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!