Саудия қироли араб давлатлари фавқулодда мажлисини чақирди

Саудия қироли араб давлатлари фавқулодда мажлисини чақирди

Саудия Арабистони қироли Салман ал-Сауд араб давлатлари етакчиларини фавқулодда мажлисга  чақирди.

“Икки муқаддас даргоҳ асровчиси (Саудия подшоҳининг расмий унвони) ўзининг Араб давлатлари Лигаси ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгашидаги ака-укаларини 30 июнь куни Маккада икки фавқулодда саммит ўтказиш учун таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Ушбу чақириқ, авваломбор, Араб давлатлари Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгаши бўлган давлатлари раҳбарларига қаратилган, лекин айнан шу кунларда Маккада Ислом ҳамкорлиги Ташкилоти аъзолари учрашуви ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Джубайр айтишига кўра, Саудия Арабистони уруш бўлишини истамайди, лекин иккинчи томон урушни танласа “бор куч ва ғайрати билан жавоб беради”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Форс кўрфазида, номаълум шахслар томонидан, Саудия Арабистонига тегишли бўлган танкерлар  ва нефт қувурларига қарши ҳужум уюштирилган эди. АҚШ махсус хизматлари хабарига кўра, ушбу ҳужумлар Теҳронга хайрихоҳ бўлган кучлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!