Саудия маликаси Амира ат Тавиль. У аслида ким?

Саудия маликаси Амира ат Тавиль. У аслида ким?

Тўлиқ исми Амира бинт Айдан бинт Найеф ат-Тавиль аль-Отаиби бўлган малика Амира 1983 йил 6 ноябрда Ар Риёд шаҳрида таваллуд топган. «Alwaled Philanthropies» хайрия жамғармаси раисининг ўринбосари, Katar Silatech компанияси Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Малика Нью-Хейвен университетини Бизнес бошқаруви мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатган.

Малика Амира Саудия Арабистони ва бутун дунёда кўплаб гуманитар муаммолар билан шуғулланади. У фаолият юритувчи жамғарма қашшоқликка қарши кураш, табиий офатларни бартараф этиш, динлараро мулоқот ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро нотижорат ташкилотдир.

Малика американинг бир қатор оммавий ахборот воситаларида Саудия Арабистонида аёлларнинг машина ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлишини фаол тарғиб қилган.

Малика Амира 19 ёшида ўзидан 28 ёш катта шаҳзода Валид ибн Талал билан турмуш қурган. Жуфтлик 2013 йил ноябрда расман ажрашган.

Малика Амира ўзининг консерватив жамиятдаги янгича қарашлари билан бутун дунёга машҳур ҳисобланади. У буни ҳатто ўз кийиниш тарзида ҳам ифода этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!