Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт қувури фаолияти дрон ҳужумидан кейин тўхтатилди
Саудия Арабистонининг мамлакат шарқидаги нефт конларини Қизил денгиз билан боғловчи Шарқ—Ғарб нефт қувури дрон ҳужумларидан кейин вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Reuters Саудия расмийларига таяниб хабар берди.
Ҳужумлар қувурнинг Ар-Риёд ва Мадина ҳудудларидаги объектларига амалга оширилган. Саудия Арабистони томони дронлар Ироқ ҳудудидан учирилганини маълум қилган, бироқ ҳужум ортида ким турганини очиқламаган.
"Зарбалар оқибатида жароҳатланганлар бор, қувур инфратузилмасига етказилган зарар ҳажми ўрганилмоқда. Нефт экспортига ҳужум қанчалик таъсир қилгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган", дейилади Reuters хабарида.
Шарқ—Ғарб қувурининг узунлиги қарийб 1200 километр бўлиб, Саудия Арабистони нефтини Ҳўрмуз бўғозидан ўтказмасдан жаҳон бозорига олиб чиқÐ