Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 30 дан ортиқ зиёратчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 30 дан ортиқ зиёратчи ҳалок бўлди

16 октябрь куни Саудия Арабистонида ЙТҲ оқибатида 36 зиёратчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Полиция, ўз навбатида, 35 кишининг ўлимини тасдиқлади.

“Ар-Риёд” нашрининг маълум қилишича, воқеа Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган. Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари зиёратчилари кичик Ҳаж – Умра зиёратига кетаётганда автобус юк машинаси билан тўқнашиб, бутунлай ёниб кетган.

Автобусда жами 40 киши бўлган. Тўрт киши касалхонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!