Саудия Арабистонидаги йирик нефть ишдан чиқди. Бу глобал оқибатларга олиб келиши мумкин
Саудия Арабистонидаги йирик нефть қувури бир неча ҳафтага ишдан чиқди. Бу глобал оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нефть саноатидаги маълумотларга кўра, зарарланган «Шарқ — Ғарб» нефть қувурини таъмирлаш ишлари беш-олти ҳафтагача давом этиши мумкин. Риёз ҳозирча таъмирлаш ишларининг расмий муддатларини маълум қилмаган.
Дронлар ҳужуми натижасида нефть қувурининг насос станциялари зарарланган. Спутник тасвирларида бир нечта объектда жиддий шикастланишлар кўринган. Саудия Арабистони маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида жабрланганлар бор.
Ҳужумлар ортида ким тургани ҳозирча расман аниқланмаган. Саудия Арабистони ва Ироқ дронлар Ироқ ҳудудидан учирилганини билдирган. Бағдод ҳукумати тергов бошлаган. Илгари эса ҳужумни Яман ҳусийлари амалга оширган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди.
Нефть саноати вакиллари қувур узоқ вақт ишламай қолса, жаҳон бозори нефть таъминотининг Ñ