Саудия Арабистонида яна ўнлаб масжидлар ёпилди

Саудия Арабистонида яна ўнлаб масжидлар ёпилди

Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги сешанба куни COVID-19 ҳолатлари аниқлангандан сўнг олти минтақадаги 10 та масжид вақтинча ёпилишини эълон қилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.

Жизон, Ар-Риёд, Макка, Асир, Мадина ва Шарқий провинсияда ёпиқ масжидлар мавжуд эди.

Учта масжид кейинчалик стерилизация жараёни тугагандан сўнг қайта очилди. Улардан иккитаси Ар-Риёдда, биттаси Шарқий провинсияда эди. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони 135 та масжидни ёпди, улардан 108 таси кейинчалик стерилизация қилинганидан кейин қайта очилди.

Вазирлик масжид мутасаддиларидан масжидларда кўрилган барча эҳтиёт чораларининг бажарилишини назорат қилишни ва ҳар қандай қонунбузарликлар тўғрисида вазирликни хабардор қилишни талаб қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, бутун Қиролликдаги масжидларда намозхонларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича текширувлар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!