Саудия Арабистонида Туркияга қарши кампания

Саудия Арабистонида Туркияга қарши кампания

Журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришга ким буйруқ бергани аниқланишини истаётган Туркияга қарши Саудия Арабистонида қоралаш кампания олиб бориляпти. Хусусан, ОАВда дам олиш учун Туркияга бормаслик зарурлиги айтиляпти.

AFP агентлигининг хабар беришича, сўнгги ойларда оммавий ахборот воситаларида “Туркияга борманглар”, “Туркия хавфсиз эмас” сингари сарлавҳалар пайдо бўлган. Саудия Арабистонининг Анқарадаги элчихонаси Туркияда паспорт ўғирлаш ва бошқа майда жиноятлар ортгани ҳақида огоҳлантиришлар тарқатган.

Бу кампания натижасиз қолмади: жорий йилнинг илк беш ойида Саудия Арабистонидан Туркияга келадиган турист  сони 30 фоизга камайган. Ўтган йилги тадқиқотдан маълум бўлишича, саудияликлар Туркияда кунига ўртача 500 доллар сарфлайди.  

Қоралаш кампанияси нафақат туризмни, балки Туркияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳам қамраб олган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!