Саудия Арабистонида дунёдаги энг катта шифохона очилди. У туялар учун!

Саудия Арабистонида дунёдаги энг катта шифохона очилди.  У туялар учун!

Туяларни даволайдиган дунёдаги энг катта шифохона Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳридан унча узоқ бўлмаган Ал-Қосим марказий вилоятида жойлашган.

Муассасага икки ой олдин – июнь ойида асос солинди ва қурилишга 137 миллион Саудия риали ёки 36.5 миллион доллар сарфланган.

Шифохона майдони 70 минг кв метрни ташкил этади. Бу ерда базавий ва сурункали касалликлардан даволаш амалга оширилади. Бундан ташқари, туялар рентген ва жарроҳлик амалиётини ҳам ўташлари мумкин.

“Туялар учун шифохона очилгани яхши бўлди. Олдин биз кўп қийналардик, туяларни бошқа вилоятларга олиб бориб даволатишга тўғри келарди. Шифохона яқинида жойлашгани учун 98 фоиз муаммоларимиз йўқолди” дейди туялар билан савдо қилувчи Абдулазиз Ас Салум.

Маълумот учун, Ал-Қосим вилоятида энг катта туялар бозори жойлашган. Олдин туябоқарлар жониворларни даволатиш учун 655 км йўл босиб бошқа туманга боришларига тўғри келган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!