Саудия Арабистонида аёл судьялар иш бошлайди

Саудия Арабистонида аёл судьялар иш бошлайди

Саудия Арабистонида аёллар яқин келажакда судья сифатида ишлаш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича вазир ўринбосари Ҳинда Зоҳид хоним айтиб ўтган.

“Ал-Арабия” билан суҳбатда Зоҳид хоним шунингдек Қироллик аёлларининг имкониятларини кенгайтиришга, хусусан, уларнинг жамият ҳаётининг турли соҳаларида иштирок этишларига имкон бериш, мамлакатда гендер тенглиги  масалалари бўйича эришилган муаффақиятларга  тўхталиб ўтган.  

Аёлларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини баҳоловчи халқаро рейтинг компаниялари  Саудия Арабистони аёллар ҳуқуқлари борасида юқори кўрсаткичларга эришганини маълум қилган. Хусусан, Саудия аёлларининг Қироллик меҳнат бозоридаги иштироки кутилганидан ошиб кетганлиги таъкидланган.

«Аёлларнинг иштирок этиш даражаси бугунги кунда 31 фоизга етди ва бу жуда катта ютуқ. Давлат хизмати соҳаларига келсак, саудиялик аёлларнинг иштирок этиш даражаси 39 фоиздан 41 фоизгача ўсди ва уларнинг аксарияти таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишлайди”, деган Зоҳид хоним.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!