Саудия Арабистонида 31 майдан масжидлар очилади

Саудия Арабистонида 31 майдан масжидлар очилади

Саудия подшоҳлиги расмийларининг қарори билан 8 Шаввол (31 май) дан бошлаб Саудиядаги барча масжидлар (Масжидул Ҳаромдан ташқари) очиладиган бўлди.  

Бироқ коронавирус тарқалиши ва карантинга амал қилиш нуқтаи назаридан айрим чекловлар сақланиб қолинади. Улардан айримлари: 

1.  Икки намозхон орасидаги масофа 2 метр бўлиши лозим.

2.  Ҳар бир саф орасида бир саф бўш қолдирилади.

3.  Азон билан иқомат ораси 10 дақиқадан оширилмайди.

4.  Масжидлар азондан 15 дақиқа олдин очилиб, намоз тугагандан 10 дақиқа сўнг беркитилади.

Шунингдек, 21 июнга қадар мамлакатда комендатлик соатлари сақланиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!