Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан самимий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди, дейилади «Дарё» хабарида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасида ишончли ҳамкорлик ва дўстона муносабат ўрнатилган бўлиб, икки давлат орасида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашув чоғида Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан, мамлакатга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилган. Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширган.

Мазкур хурмолар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!