Саудия Арабистони Қошиқчининг ўлимида айбланаётганларни Туркияга беришдан бош тортди

Саудия Арабистони Қошиқчининг ўлимида айбланаётганларни Туркияга беришдан бош тортди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Алн Жазеера телеканалига берган интервьюсида қироллик ҳукумати Истанбулда саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчини ўлдирганликда айбланувчиларни Туркияга бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Таъкидланишича, Туркия Саудия Арабистонига тегишли сўров жўнатган.

«Биз Жамол Қошиқчи ўлимининг текширилиши доирасида ўз фуқароларимизни Туркияга топширмаймиз», — деди ал-Жубайр.

Аввалроқ АҚШнинг бир гуруҳ сенторлари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Саломни Жамол Қошиқчи ўлимига алоқадорлиги сабабли, уни жавобгарликка тортиш ҳақидаги резолюцияни кўриб чиқиш учун Конгресснинг юқори палатасига киритган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!