Саудия Арабистони Маккани кенг кўламли реконструция қилиш – “Қирол Салмон дарвозаси” лойиҳасини бошлади.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Макка тарихидаги энг йирик шаҳарсозлик лойиҳаси - Қирол Салмон дарвозасини ишга туширди. Лойиҳа 12 миллион квадрат метр майдонни эгаллайди ва Ал-Ҳарам масжидига яқин жойда жойлашади.
- Ал-Ҳарам масжиди сиғимини 900 000 зиёратчиларга ошириш – ички ва ташқарида;
- Шаҳар меҳмонлари ва аҳолиси учун замонавий уй-жойлар, маданият марказлари, инфратузилма кластерини яратиш;
- Муқаддас қадамжога қулай кириш учун жамоат транспортини ривожлантириш;
- Ислом меросини асраб-авайлаш – 19 000 м² тарихий биноларни тиклаш;
- Лойиҳа 2036 йилга бориб 300 000 иш ўрни яратиш ва зиёратчилар сонини йилига 30 миллионга етказишни мақсад қилган “Vision 2030” дастурининг бир қисмидир.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.