Саудия Арабистони нефть қувурига учувчисиз аппаратлар ҳужум қилди

Саудия Арабистони нефть қувурига учувчисиз аппаратлар ҳужум қилди

Саудия Арабистонидаги Шарқ Ғарб нефт қувурининг иккита насос станциясига дронлар ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Саудия энергетика вазири Халид ал-Фалихга асосан.

Вазир сўзларига кўра, воқеа сешанба куни тонг соат 06:00 6:30 орасида содир бўлган. Нефть қувурига портловчи моддалар юкланган дронлар ҳужум қилган. Оқибатда 8 станцияда ёнғин содир бўлган, лекин уни тезда ўчирилган.

Ҳужум уюштирилган нефт қувури мамлакат Шарқий ҳудудидан Ғарбий қисмида жойлашган портларга хом-ашё етказиб беради.

Саудия Арабистони ҳукуматига қарашли бўлган Aramco нефт компанияси ушбу ҳужумни қўрқоқларча малга оширилган теракт ва диверсия деб атади.

Эслатиб ўтамиз, шия қўзғолончиларига қарашли бўлган Ансар Алла гуруҳи бугун эрталаб Саудия Арабистони ҳудудида бир неча объектларга ҳужум уюштиришни режалаштираётганини хабар қилган эди. Улан Яман ҳудудидан туриб Саудиянинг муҳим инфратузилма объектларига зарба беришни режалаштирган. Улар айтишига қараганда, ҳужумлар Саудия зўравонлик ва блокадани бас қилмагунига қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!