Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик ва шамол электр станциялари қуради

Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми доирасида бир қатор битимлар имзоланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қуввати 1250 мегаваттга тенг иссиқлик электр станциялари ва қуввати 1000 мегаваттга тенг шамол электр станцияларини қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланган.

Хабар беришларича, мазкур битим Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида имзоланди. Келишувнинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!