Саудия Арабистони компанияси Сирдарёда ИЭС қурилишининг биринчи босқичини бошлади

Саудия Арабистони компанияси Сирдарёда ИЭС қурилишининг биринчи босқичини бошлади

Лойиҳага кўра, янги ИЭСда умумий қуввати 1250-1500 МВтга тенг бўлади. H/J тоифасига мансуб иккита буғ-газ қурилмаси ўрнатилади. Бу шуни англатадики, янги қурилмалар табиий газнинг шартли миқдори ҳисобидан икки баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Саудия Арабистони ACWA Power компанияси Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси қуриш инвестиция дастури доирасида Ўзбекистондаги амалий ишларнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, компания тупроқни ўрганиш ишлари бошланган. Янги иссиқлик электр станцияси Сирдарё ИЭС яқинида барпо этилади ва замонавий буғ-газ қурилмалари билан (БГҚ) жиҳозланиши туфайли унинг самарадорлиги амалдагидан 1,7 баробар юқори бўлади.

Лойиҳага кўра, янги ИЭСда умумий қуввати 1250-1500 МВтга тенг бўлади. Сирдарё ИЭС энергоблокларидан деярли икки баробар самарали бўлган H/J тоифасига мансуб иккита буғ-газ қурилмаси ўрнатилади. Бу шуни англатадики, янги қурилмалар табиий газнинг шартли миқдори ҳисобидан икки баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Сармоядор самарадорлиги 60 фоиздан юқори бўган, йилига 10,0 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқариш имконига эга бўлган қурилмаларнинг энг охирги моделларидан фойдаланади.

Янги ИЭС қурилиши тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар ҳисобидан тўлиқ амалга оширилади ва ишлаб чиқарилган электр энергияси узоқ муддатли шартнома асосида сотилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ACWA Power Ўзбекистонда қуввати 1300-1500 МВт бўлган буғ-газ турбинали ҳамда қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриши хабар қилинган эди.

Manba: sputniknews-uz.com


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!