Саудия Арабистони клуби президенти Роналду билан музокаралар олиб борилганини тасдиқлади

Саудия Арабистони клуби президенти Роналду билан музокаралар олиб борилганини тасдиқлади

"Ал Ҳилол" президенти Фаҳад бин Нафил "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан музокаралар олиб борилганини тасдиқлади.

Унга кўра, янги келганларни рўйхатга олиш тақиқлангани сабабли трансфер амалга ошмаган.

"Ҳа, биз Роналду билан музокаралар олиб бордик. Муаммо пулда эмасди. Клубимиз жаҳон юлдузлари билан шартнома имзолаш имкониятига эга. Лекин Спорт арбитраж маркази бизга янги келганларни рўйхатга олишни тақиқлади. Биз янги эҳтимолий футболчилар билан музокараларни тўхтатмадик, аммо чекловлар биздан олиб ташланмагунча якуний босқичда ушланиб турамиз", – деди бин Нафил.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!