Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж–2026” мавсумида ҳар бир зиёратчига ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда берилишини маълум қилди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафарини ташкил этувчи барча идора ва ташкилотларга зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж ибодатини адо этишга жисмоний лаёқати йўқ шахсларни аниқлаш мажбуриятини юклатди. Ушбу тартиб ҳожилар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
🏥 Тиббий гувоҳномасиз ҳаж визаси расмийлаштирилмайди. Ҳар бир зиёратчи сафарга чиқишдан олдин белгиланган тиббий кўриклардан ўтиши ва соғломлик тўғрисидаги электрон гувоҳномани “Nusuk” платформаси орқали олиши шарт.
📌Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;
📌Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;
📌Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;
📌Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;
📌Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;
📌Қарилик деменцияси касалликлари;
📌Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;
📌Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);
📌Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалар давомида кечаётган фаол онкологик касалликлар.
❗️Вазирликнинг таъкидлашича, тиббий маълумотларни сохталаштириш ёки мазкур талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида қатъий чоралар кўрилади. (https://t.me/DinQumita/7445)
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.