Саудия Арабистони Европадан ҳусийларга қарши ҳарбий ёрдам сўрамоқда

Саудия Арабистони Европадан ҳусийларга қарши ҳарбий ёрдам сўрамоқда

Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларга қарши янги ҳарбий амалиёт ўтказишни режалаштирмоқда ва бу борада Европа давлатларидан ҳарбий ёрдам кутаётганини маълум қилди.

«Шпигель» журналига кўра, Саудия разведкаси раҳбари Туркий бин Файсал Ол Сауд Франция ва Буюк Британиядан ташқари Германияни ҳам ҳусийларга қарши курашда иштирок этишга чақирган.

Унинг таъкидлашича, минтақадаги табиий ресурслардан манфаат кўраётган давлатлар унинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда ҳам иштирок этиши керак.

Туркий бин Файсал Ол Сауднинг айтишича, Франция Саудия Арабистонини қўллаб-қувватламоқда, Буюк Британия эса ҳавода ёқилғи қуйиш орқали ёрдам бермоқда. Миср ва бошқа давлатлар ҳам ушбу саъй-ҳаракатларга қўшилиши мумкин.

Унинг маълум қилишича, Покистон ва Туркия ҳам таъминот, ўқ-дори ҳамда разведка маълумотлари билан ёрдам бермоқда.

Саудия томони бир неча ой