Саудия Арабистони экстремистнинг Қуръони карим нусхасини ёққанини қоралади

Саудия Арабистони экстремистнинг Қуръони карим нусхасини ёққанини қоралади

Саудия Арабистони шанба куни Швеция ҳукуматини экстремистга Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида Қуръони Карим нусхасини ёқишга рухсат берганини кескин қоралади.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Саудия Арабистони экстремизм ва нафратдан воз кечиш билан бирга мулоқот, бағрикенглик ва биргаликда яшаш қадриятларини ёйиш муҳимлигини таъкидлайдиган қатъий позицияси яна бир бор тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Даниянинг ўта ўнгчи “Страм Курс” (Қаттиқ чизиқ) партияси раҳбари Расмус Палудан Стокголмдаги Туркия элчихонаси ёнида Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборгани учун вазирлик Швециянинг Анқарадаги элчисини чақирганини маълум қилган эди.

Стокголм полиция бошқармаси Палудан шанба куни Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида намойиш ўтказишга рухсат олганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!