Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

- Мумкин. Ҳозирги вақтда гўзаллик салони ва сартарошхоналар  санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаши, ҳар бир мижоздан сўнг кресло ва ускуналарни дезинфекциялаш, ниқоб ва устки ҳимоя кийими, бир марталик қўлқопда ишлаш, тана ҳароратини ўлчашлари зарур.

Махсус комиссия сартарошхоналарда устарадан фойдаланмасликни, фақат соч калталатишни тавсия қилади. Чунки устара ишлатишда ниқоб ечилиши керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!