Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебют ўйинида жамоаси шарманда бўлди

Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебют ўйинида жамоаси шарманда бўлди

10 февраль, якшанба куни футбол бўйича Португалия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган баҳсда Сардор Рашидов тўп сураётган Насионал клуби сафарда Бенфика меҳмони бўлди. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Бенфика аъзоси Aлexaндро Гримальдо ҳисобни очди (1:0). 21 ва 27-дақиқаларда Ҳарис Сеферович Насионал дарвозасини ишғол қилди ва дублга эришди. 85 ва 90-дақиқаларда Жонас ҳам гол уриб, дубл қайд этди. Жоао Феликс, Пицци, Франциско Фeррeира, Рубен Диаш, Рафа Силва ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа Насионал Сардор Рашидов дебют қилган беллашувда йирик 0:10 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг Локомотив клуби собиқ ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 16 январь куни Португалиянинг Насионал клубига ўтганди.

Примейр лига

21-тур баҳси

10 февраль, якшанба

Бенфика Насионал 10:0

Голлар: 1:0 1 Гримальдо, 2:0 21 Сеферович, 3:0 27 Сеферович, 4:0 50 Феликс, 5:0 54, пенальти, Пицци, 6:0 56 Фeррeира, 7:0 64 Диаш, 8:0 85 Жонас, 9:0 88 Силва, 10:0 90 Жонас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!