Сардобалик аёлга нега 40 млн сўм пул ва маиший техникалар берилмаган? Аниқлик киритилди (ВИДЕО)

Сардобалик аёлга нега 40 млн сўм пул ва маиший техникалар берилмаган? Аниқлик киритилди (ВИДЕО)

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати “Ҳовлимизни сув ювиб кетди, бор-будимиздан ажралдик, аммо президентимиз ажратган пулни бермай сарсон қилишяпти”, — номли мақола юзасидан муносабат билдирди.

Сардоба тумани Юртдош МФЙ Ораста кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Муратова Гулноза Эргашевнанинг Президент томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган компенсация пули ажратилиши тўғрисида қилган мурожаати туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Юртдош маҳалласи фаоллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида фуқаро Г.Муратова турмуш ўртоғи Муратов Нодир Норбоевич ҳамда 2 нафар фарзанди билан Юртдош МФЙ Ораста кўчасидаги рақамсиз хонадонда бирга истиқомат қилганлиги, ишчи гуруҳ томонидан сув тошқинидан талофат кўрган хонадонларни ўрганиш жараёнида фуқаро Г.Муратованинг яшаш уйида хеч ким бўлмаганлиги, турмуш ўртоғи Н.Муратов Россия давлатига ишлаш учун кетганлиги, оилавий келишмовчиликлар сабабли қайниотаси Муратов Норбой Бобоқулович уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ўзининг номига расмийлаштириб олганлиги маълум бўлди.

Аммо ушбу хонадонда фуқаро Г.Муратова доимий истиқомат қилганлиги, сув тошқини оқибатида талофат кўрган хонадонлар рўйҳатига киритилганлигига қарамай, ушбу кўчада фуқаро Н.Муратов ўзи доимий истиқомат қилган хонадон ҳам ўзининг номида бўлганлиги, бир фуқаро номига икки марта банк пластик картаси расмийлаштирилмаслиги сабабли компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилмаган.

Қайта ўрганиш давомида фуқаро Г.Муратова доимий истиқомат қилган хонадони тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан имзоланган талофат кўрган хонадонларнинг қўшимча рўйҳатига киритилган, яқин кунлар ичида Президентимиз томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган 40 млн. сўмлик компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилади, – дейилади баёнотда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!