"Сардоба" фалокати: Қозоғистонда нечта аҳоли хонадони бузилди?

"Сардоба" фалокати: Қозоғистонда нечта аҳоли хонадони бузилди?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида ўтказилган брифингда «Сардоба» талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

— Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аниқланган 7481 та камчиликдан 5101 таси жойида ҳал этилган.

— Таъмирлаш-тиклаш ишлари бошлангандан буён 3 179 та қабр қайта тикланган.

— “Қўрғонтепа” ҳамда “Навбаҳор” қабристонларига олиб борувчи 523 метр йўлнинг 89 метр қисмини тиклаш мақсадида, 2120 м.куб шағал ишлари бажарилган.

— Сув тошқинидан зарар етган Қозоғистон Республикасининг Мактаарал тумани “Аргибас” ва “Фирдоуси” ҳудудларида 28 та аҳоли хонадони бузилиб, тозалаш ишлари амалга оширилди.

— Ушбу ҳудудлардаги канал, коллектор ва зовурларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш учун темир йўл орқали 808 та вагонда 44 315 м.куб шағал-қум аралашмалари етказиб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!