«Сардоба» бозорида пичоқланган аёл ҳодисаси бўйича маълумотлар очиқланди

«Сардоба» бозорида пичоқланган аёл ҳодисаси бўйича маълумотлар очиқланди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги “Сардоба” бозорида бўлиб ўтган мудҳиш воқеа тарқалди. Шафқатсизларча пичоқ билан жароҳатланган аёлнинг жасади туширилган видеотасвир инсонларда даҳшат ҳиссини уйғотди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди. Маълум қилинишича, 18 июнь куни соат 13:00ларда  Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган, бир муддат шаърий никоҳда яшаган С.О. ва  Наманган шаҳрида яшаган 1980 йилда туғилган А. И. ўзаро зиддиятга борган. А. И. аёлга яна бирга яшашни таклиф қилади ва рад жавобини олгач, жаҳлдан кўзига қон қуюлади.

Шу куни соат 19:00ларда А. И. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда С. О. сотувчи бўлиб ишлаган Наманган шаҳар “Сардоба” МФЙда жойлашган “Сардоба” буюм бозоридаги “Матбуот дўкони”га келади ва улар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида А. И. ёнида бўлган ош пичоғи билан С. О.нинг орқа ўнг кўкрак қисмига бир маротаба урган. Натижада С. О. воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А. И. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!