Саратовда ҳовлисидаги снарядни кесиб олмоқчи бўлган эркак вафот этди

Саратовда ҳовлисидаги снарядни кесиб олмоқчи бўлган эркак вафот этди

Россиянинг Саратов шаҳри терговчилари снаряд портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлганини тергов қилмоқда. Марҳум Саратовда уйи ҳовлисида темир кесгич билан снарядни кесиб олмоқчи бўлган.

Бу ҳақда Россиянинг ТАSS ахборот агентлиги Саратов вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берди. «56 ёшли эркак кишининг ўлими юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, 23 октябрь куни тушдан кейин 56 ёшли эркак киши ўз уйи ҳовлисида темир кесгич (болгарка) билан снарядни кесиб олмоқчи бўлган. Шу пайт снаряд портлаб кетди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган, бироқ эркак кишини қутқара олмади», - дейилади хабарда.

Эркак воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса тафсилотларига ҳозирча ойдинлик киритилмоқда. Суд-тиббиёт ва портловчи техник экспертизаси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!