Саратов яқинида содир бўлган бахтсиз ҳодисада уч киши ҳалок бўлди

Саратов яқинида содир бўлган бахтсиз ҳодисада уч киши ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов вилоятининг Марковский туманида содир бўлган бахтсиз ҳодисада уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят йўл полицияси бошқармаси матбуот хизмати.

"Лада Гранта" автомашинаси кучли ёмғир остида дала йўлидан чиқиб, сувли каналга чиқиб кетди.

Ҳодиса оқибатида бир аёл ва икки бола ҳалок бўлган, бундан ташқари, бир эркак ва бир бола шифохонага етказилган.

Саратов вилоятида иккинчи кун кетма-кет дўл билан кучли ёмғир ёғмоқда, шамолнинг тезлиги 23 м/с га етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!