Саратонга қарши янги вакцина яратилди

Саратонга қарши янги вакцина яратилди

АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келинмоқда.

Тадқиқотчилар янги вакцина ҳар қандай ёшдаги беморларда самара бериши, қолаверса, саратоннинг барча турларига қарши кураша олишини таъкидламоқда.

Препарат аллақачон жониворларда синовдан ўтказилган. Бу жараёнда вакцина хавфли ўсмаларни “мудофаа” қилувчи “қотил” ҳужайраларга таъсир кўрсатиши аниқланди. Яъни у саратон ҳужайралари юзасида оқсиллар зичлигини ошириб, иммунитетни “рағбатлантиради”.

Айни пайтда олимлар вакцинани беморларда синовдан ўтказмоқда. Бу жараён муваффақиятли якунланса, замонавий тиббиёт саратон ўсмаларига қарши курашишнинг янги усулига эга бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!