Саратонга чалинган бемор қандай овқатланиши керак?

Саратонга чалинган бемор қандай овқатланиши керак?

Самарқандда Тошкент тиббиёт академияси профессори, Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази директори Вячеслав Аваков иштирокида ўтказилган маҳорат сабоқларида ана шу саволга жавоб изланди.

Ўзбекистон Онкологлар уюшмаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Самарқанд филиали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган соҳа мутахассислари, ёш ходимлар иштирок этди.

– Кейинги йилларда юртимизда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даво муолажаларини қўллаш, даволаш- профилактика муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали болалар онкологи Баҳодир Бойқобилов. – Бу жараёнда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки айрим онкологик хасталиклар соғлом овқатланиш тартибларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқади. Бугунги маҳорат сабоқлари ҳам ушбу масалага қаратилгани билан долзарб ҳисобланади.

Маҳорат сабоқлари давомида профессор В.Аваков саратонга чалинган беморларни тўғри овқатлантириш тартиби, уни амалга ошириш йўллари, таомномани тузишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида маълумот берди. Ҳар бир жараён амалий мисоллар билан тушунтирилди.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!