“Саодатга етакловчи ҳикматлар” 1-китоби сотувга чиқарилди

“Саодатга етакловчи ҳикматлар” 1-китоби сотувга чиқарилди

Маълумингизки, islom.uz портали қошидаги www.arabic.uz сайтимизнинг Ҳикматлар бўлимида ҳамда Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқларининг arabic.uz каналларида араб тилидаги ҳикматларни ўзбек тилига ўгириб, бериб бормоқдамиз.

Ушбу ҳикматлар 222 тага етганида бир китоб шаклига келтириб, Ҳикматлар саодатга етаклар номи остида сайтимизнинг кутубхонасига PDF форматида, андроид тизимининг Play Market магазинида ва App Store дастурида ҳам бериб борар эдик. Алҳамдулиллаҳ мана энди ҳикматларни жамланган китобни Саодатга етакловчи ҳикматлар , номи остида китоб шаклида чоп қилиб, сотувга чиқардик.

Ҳикмат мўминнинг йўқотган молидир. Қаерда топса, уни олади , дейилади ҳадиси шарифда. Ушбу китобдаги турли мавзудаги ҳикматлар, ривоятлар, дуо, зикр ва саловотлар, cизни қийнаётган қайсидир саволга жавоб, дардингизга малҳам, ҳаётингизга ёруғлик бахш этишига сизни саодат сари бошлашига умидвормиз.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!