“Сантьяго Бернабеу”га саёҳат учун кириш қанча туради?

“Сантьяго Бернабеу”га саёҳат учун кириш қанча туради?

Испаниянинг ҳудуди шарқ ва жанубда Ўртаер денгизи, ғарбда эса Атлантика океани сувлари билан ўралган. Иқлими кескин ўзгарувчан. Аҳолиси деярли 40 миллионни ташкил этади.

 

Испания пойтахти – Мадрид сайёҳлар шаҳри. Уларни тарихий обидалар, спорт ишқибозларини эса “Реал Мадрид” футбол жамоасининг бетакрор ўйинлари лол қолдириб, бу заминни кўришга келади.

Мадридга ташрифимиз давомида “Реал” клубининг “Сантьяго Бернабеу” номли стадионига саёҳат қилдик. Гуруҳимизда бу жамоанинг ишқибози жуда кўп экан. Баъзи дўстларимиз стадион олдида расмга тушиш билан кифояланса, чин ишқибозлар 25 евро тўлаб, унинг ичини ҳам томоша қилишди.


Испанлар учун якшанба том маънода дам олиш куни бўлиб, аҳоли сайрга чиқишни хуш кўрар экан. Шу сабабли, дам олиш кунлари шаҳар кўчалари одамлар билан гавжум бўлади. Улар бир-бирига жуда ҳурмат билан муомалада бўлишини пайқаш қийин эмас. Очиғи, асабий одамларни кўрмадик. Аксинча, ҳаммаси хотиржам, ўз иши, ўз олами билан яшамоқда.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!