“Саноат корхоналари ҳалигача меъёрий ҳужжат олиш учун Стандартлар институтига келиб, овора бўлиб кетишаётгани” юзасидан расмий баёнот берилди

“Саноат корхоналари ҳалигача меъёрий ҳужжат олиш учун Стандартлар институтига келиб, овора бўлиб кетишаётгани” юзасидан расмий баёнот берилди

Кеча 23 ноябрь куни “Kompromatuz” телеграм канали орқали Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолияти ҳақидаги баъзи маълумотлар чоп этилган. Жумладан, ушбу мақолада, Ўзбекистон стандартлар институти фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб, “саноат корхоналари ҳалигача меъёрий ҳужжат олиш учун Стандартлар институтига келиб, овора бўлиб кетишаётгани” ҳақида сўз юритилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон стандартлар институти қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда, стандартлаштириш фаолиятини халқаро талабларга уйғунлаштириш ва стандартларни қабул қилиш тизимини янгича замонавий усулларга трансформация қилиш жараёни кенг амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон стандартлар институти расмий веб-сайтида (http://uzsti.uz/) 25 мингдан зиёд стандартлар электрон шаклда жойлаштирилган ҳамда стандартлар тўлалигича мазкур e-fond электрон платформаси орқали жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб тадбиркорларга етказиб берилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида тадбиркорларни ортиқча оворагарчиликлардан озод этиб, уларга 7/24 форматда исталган жойда стандартларни электрон юклаб олиш имкониятини тақдим қилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ўзбекситон стандартлар институти томонидан интерактив шаклда онлайин кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан, ўз фикрингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим.

Батафсил маълумотни Ўзбекситон стандартлар институтининг http://uzsti.uz расмий веб-сайти ёки (71) 253-85-67, 250-22-23, 253-18-67, 253-18-47 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Ўзбекистон стандартлар

институти матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!